ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тикланадиган энергия манбаларидан (ТЭМ) фойдаланувчилар ортиқча қувватни давлатга сотиш имконига эга бўладилар, Ўзбекистон ҳукуматининг янги қарорига кўра.
“Энергиядан самарали фойдаланиш” ҳақидаги қонунга асосан Ўзбекистонда "Тикланадиган энергия манбаларига" қуёш энергияси, шамол энергияси ва сув табий оқими энергияси технологиялари киради.
“Бундай ҳуқуқдан фойдаланиш учун мижозлар маълум техник шартларга мувофиқ республиканинг ягона электр тармоқларига махсус ускуна орқали уланиши керак”, — дейилган қонунда.
Қарорга кўра, ортиқча электр қуввати сотувчилари билан ҳисоб китоб, давлат электр таъминоти корхоналарининг истеъмолчилар учун белгиланган нархида амалга оширилади. Электр қувватининг йиллик ҳажми “Ўзбекэнерго” билан тузиладиган шартномага асосан белгиланади.
Олдинроқ Ўзбекистон “кам углеродли”, яъни нефт, газ ва кўмирсиз ривожланиш стратегиясини тадбиқ қилиши ҳақида эълон қилганди. Унга кўра республикада 2030 йилгача қуёш энергетикаси қувватини 2ГВтга еткизиш, гидроэнергетика қуввати 938 МВт, биогаз қурилмалари 465 МВт ва шамол энергетикаси 40 Мвтга еткизиш режалари тузилган.