ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. АО "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ "Ўзтрейд" ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси АЖ этиб номланди. Ўзбекистон президенти бу борада қарорга 2017 йилнинг 26 май куни имзо чекди.
Кичик ва хусусий бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига ўз маҳсулотини экспорт қилиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топиш ва ўзлаштиришда кўмаклашиш "Ўзтрейд" АЖнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Бундан ташқари, "Ўзтрейд" реклама тадбирларини ўтказиш, кичик бизнес субъектларининг халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиши, маҳсулот экспорти масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан таъминлаш бўйича ҳам ёрдам беради.
Янги ташкилот бошқарувида 39 нафар киши фаолият олиб боради. Шунингдек, "Ўзтрейд"га компаниянинг хориждаги савдо уйлари орқали консигнация шароитларида буғдой ва ун экспортига рухсат берилди, дейилади Ўзбекистон президенти расмий веб сайтида.
"Ўзтрейд" АЖ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 1-уйда жойлашади.