ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Жойларда ўтказилган сайёр қабулларда бугунги кунда аҳолига, айниқса ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган аҳоли қатламига тадбиркорлик билан шуғулланиши бўйича таклифлар берилган.
Жумладан, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти "Пахтасаноат ҳудудий филиали" масъулияти чекланган жамиятлари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарларига аҳолининг мазкур қатлами билан ҳамкорликда ишлаш бўйича шартномалар тузиш ва тикув машиналари олиб бериш юклатилган.
Мазкур ташаббус доирасида Андижон вилоятининг Избоскан туманида аҳолига тикув машиналари ва матолар топширилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.