ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Wargaming компаниясининг киберспорт йўналиши раҳбари Корнышев, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда World of Tanks ўйининининг ўзбекистонлик ишқибозлари ҳақида фикр билдирди.
Корнышев айтишига қараганда, 2020 йилга келиб бутун дунёда киберспорт ишқибозлари сони 4 баравар ошади. Шунга яраша компания ривожланиши ҳам кутилмоқда.
"2017 йилда киберспорт ишқибозлари 386 млн кишини ташкил этса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 1,5 млрдга етади, шунга яраша бозори ҳам кенгаяди", — деб таъкидлади Корнышев.
Корнышевнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари ўртасида World of Tanks компьютер ўйини энг кўп Россияда 12,9 млн одам ўйнайди. Ўзбекистондаги ўйин ишқибозлари сонини аниқлаш сал қийинроқ, лекин шунга қарамай ўйин яратувчилари ўзбекистонлик геймерларни жуда қадрлашади ва улар учун "Танк" ўйнашда қулайликлар яратиш бўйича барча имкониятларни ишга солишмоқда.
"Ўзбекистон ўйин ишқибозларининг асосий муаммоси бу интернет тезлиги ва унинг нархи", — деб қўшимча қилди Корнышев.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.