ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik, Антон Курилкин. World of Tanks компьютер ўйини бўйича Жаҳон чемпионатига иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан ортиқ геймерлар Москвадаги "ВТБ-Арена" мажмуасида жамлагнишди. Қизғин танк жанглари мусобақасини Sputnik мухбири ҳам кузатди.
Компьютер ўини бўйича бундай мусобақа Москвада илк бор ташкил этилди. Ўтган йилги беллашув Варшавада бўлиб ўтган эди. Мусобақанинг биринчи ярим финалида Шимолий Американинг Elevate ва Европанинг Ding жамоалари куч синашди. Томошабинлар жамоаларнинг ҳар бир ҳаракатини улкан экранлар орқали диққат билан кузатиб боришди. Ўйин давомида фақат шарҳловчи ва ўйин овози жаранглаб турди.
Сўнги вақтда Wargaming жамоаси ушбу ўйинни ишлаб чиқариш ва ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширди. Охирги бир йил ичида кўплаб янги юкламалар яратилди. Янги турдаги танклар қўшилди. Турли хариталар янгиланиб, ўйин хатоликлари тўғриланди. World of Tanks ўйини борган сари мураккаблашиб, такомиллашиб бормоқда.
Ушбу жанг харита марказида бошланиб, танклар бир бирларига тўғридан тўғри рўбаро келишди. Ўйин бошида енгил ва ўрта оғирликда бўлган танклар йўқ қилинди. Бир неча дақиқадан сўнг эса Ding жамоаси биргина танки омон қолади. Лекин у ҳам бир неча ўн сониядан сўнг йўқ қилинади.
Кейинги матчда европа жамоаси таслиб бўлмади ва ҳисоб 6:2 бўлди.
Финалнинг якуний жангида жамоа ўйинчилар бир-бирига қарши ўйин олиб боришди ва матчнинг охирги 15 сонияси қолганда Tornado жамоаси рақибнинг сўнги танкига ўт қўйиб, ғалабани қўлга киритади.
Ғалаба қозонган жамоа вакиллари жаҳон чемпионлик унвони, ғалаба соврини ҳамда 150 минг доллар пул маблағи билан тақдирландилар. Иштирокчилар катта кувонч билан тантана қилишди.
World of Tanks — кимлар учун яратилган ўзи?
World of Tanks (танклар дунёси) Белоруссиянинг Wargaming компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб у қисқа вақт ичида авваломбор Россия ва Белоруссия ҳудудида, кейин МДҲда ундан кейин бутун дунёда жуда оммавийлашиб кетди. Бугунги кунда ушбу компания дунёнинг энг йирик компьютер ўйинлари ишлаб чқарувчиларидан биридир.
Ўйин оммавийлашувига сабаб, ўйин яратувчилари уни тарихий ҳақиқатга имкон қадар яқинроқ қилишга ҳаракат қилганидир. Масалан Т-34 ёки "Тигр" танклари қандай техник хусусиятларга эга бўлса ўйинда ҳам худди шундай хусусиятларга эга.
Иккинчиан, ўйин ишлаб чиқарувчилари Иккинчи Жаҳон уруши даврида йирик танк жанглари бўлиб ўтган ҳудудларнинг имкон қадар аниқ харитасини яратишга ҳаракат қилишган. Яъни геймер World of Tank ўйнаётган вақтда ўзини уруш қаҳрамони сифатида ҳис қилиши мумкин.
Учинчидан, ушбу ўйинни интернет орқали бепул ўйнаш мумкин, онлайн равишда бепул бошқа геймерлар билан беллашиш имкони ҳам бор.
World of Tanks ўйинининг яна бир қизиқ томони, унга бошқа компьютер ўйинларидан фарқли равишда, унинг мухлисларининг 94% 18 ёшдан катталарва 42% оилали ва фразандли фуқаролардир.
Айтиб ўтиш жоизки ушбу ўйин ривожланишига Алишер Усмонов ҳам 100 млн доллар сармоя киритган.