ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. ИИББ хабарида айтилишига кўра, бу сафар ВАЗ-2106 русумли автомобил “чемпион” бўлган. Давлат рақами 10 J 506 FA бўлган автомобил 31 маротаба қизил чироққа ўтган ва бир маротаба тезликни оширган. Натижада ушбу ҳайдовчи номига 9,435 миллион сўмлик жарима ёзилган.
Иккинчи ўринда давлат рақами 10J434LА бўлган Cobalt автомобили бўлиб, у 21 маротаба қоидабузарликка йўл қўйган. Шундан 18 мартаси тезликни ошириш бўлган. Натижада ушбу ҳайдовчига 4,193 миллион сўмлик жарима ёзилган.
Учинчи ўринда 01O905RA рақамли Matiz бўлиб, у 17 маротаба қоидабузарликка йўл қўйган ва 2,845 миллион сўмлик жарима чипталари олган.
Тўртинчи ўринда 15 маротаба қоидабузарлик қилиб, 2,246 млн сўмлик жарима эгаси бўлган 01B361PA рақамли Spark автомобили.
“Шарафли” бешинчи ўринни давлат рақами 30707FAA бўлган Nexia автомобили эгаллаган. Ушбу автомобила ҳайдовчиси 14 маротаба қоидабузарликка йўл қўйиб 3,295 миллион сўмлик жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳаларида ЙҲХ қоидабузарликларини видеоқайд қилиш тизими ишга тушган эди. Шундан буён 883 камера туну кун қоидабузарликларни қайд қилиб келмоқда. Энг ашаддий қоидабузар автомобиллар рўйхати ва фотосуратлари бир неча бор телеэкранларда эълон қилинишига қарамасдан ҳар ҳафта “янги рекордчилар” пайдо бўлмоқда.