Қиймати 100 минг $дан ошмаган экспорт шартномалари учун имтиёзлар берилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг 25 майда эълон қилинган ПҚ-5057-сонли қарорига биноан, қиймати 100 минг долларгача бўлган экспорт шартномаларини амалга ошириш енгиллаштирилди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистон экспорт салоҳиятини янада ошириш, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш  мақсадида, экспорт шартномалари учун бир қатор мажбурий амалётлар бекор қилинди.

Хусусан, товар ва хизматлар экспорт қилувчи хўжалик субъектлари 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб олдиндан тўлов амалга ошириш, аккредитив очиш, банк кафолати олиш ҳамда экспорт шартномасини суғурталаш қуйидаги мажбуриятлардан озод қилинади.

Фақат ҳўл мева-сабзавоотлар, узум ва полиз маҳсулотлари ҳамда хом ашё экспорт қилувчи корхоналар бундан мустасно.

Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт экспорт қилишга рухсат берилди

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун шартнома умумий қиймати 100 минг доллардан ошмаслиги керак. Валюта тушуми товар экспортидан кейин 90 кун ичида тушиши керак.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра заргарлик буюмари экспорти учун Вазирлар Маҳкамасидан махсус рухсатнома олиш шарти ҳам бекор қилинади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0