Гўшт экспорт қилишга рухсат берилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие АПХ "Мираторг" в Брянской области
Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондапрезидент ёки ҳукумат қарори асосида гўшт маҳсулотлари экспорт қилишга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига кўра, экспорт қилиш тақиқланган товар ва маҳсулотлар рўйхатига қўшимча киритилди, дейилган Lex.uz. порталида.

Гўшт ва озиқ-овқат гўшт субмаҳсулотлар (0201-0210 ТИФ кодли, 0204 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 ТИФ ТН коди бўйича товуқ оёқларидан ташқари) Ўзбекистон президенти ёки ҳукумат қарорига асосан экспорт қилиш мумкин.

Олдин мазкур тартиб фақат уй паррандаси озиқ-овқат субмаҳсулотларига (0207 53 000) қўлланилган. Гўшт ва озиқ-овқат гўшт субмаҳсулотлари эса (юқорида келтирилган ТИФ ТН кодлар бўйича товуқ оёқларидан ташқари) экспорт қилиш тақиқланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0