Тошкентда 40 млн долларга маданият ва истироҳат боғи барпо этилади

© Sputnik / Maxim Blinov / Медиабанкка ўтишАттракционы
Аттракционы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шайхонтоҳур туманида барпо этилаётган замонавий кўнгилочар истироҳат боғи қурилиши билан танишди

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманининг Белтепа ва Жарариқ кўчалари кесишган жойда барпо этилаётган кўнгилочар истироҳат боғи қурилишини кўздан кечирди.

Боғ ҳудуди 10 гектар бўлиб, бу ерда кўнгилочар масканлар, замонавий аттракционлар, бионик айвонлар, қишки боғ, чархпалак, мусиқали фавворалар, скейтборд ва чанғи учиш жойлари, велосипед йўлаклари, истироҳат боғи бўйлаб дор йўли, кафелар, 5 қаватли автомобиллар турар жойи қурилиши режалаштирилган.

Боғ ҳудудига қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган ёритиш устунлари ва замонавий соябонлар ўрнатилади. Ҳудуд мусаффолигини таъминлаш мақсадида боққа каштан, қарағай, япон сафораси, магнолия, дуб, қайин каби ҳавони тозаловчи ва кислород билан бойитувчи дарахтлар, турли буталар экилади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Арабские и персидские рукописи IX-X веков - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги музей ташкил этилади

Лойиҳани амалга ошириш учун биринчи босқичда 18 миллион доллар, иккинчи босқичда 22 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиши мўлжалланмоқда. Боғнинг биринчи босқичини 2018 йилда, иккинчи босқичини 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кўнгилочар боғ тўлиқ ишга тушгач, 350 киши иш билан таъминланади.

Президент кўрсатмаларига мувофиқ пойтахтда бунёд этиладиган Қорақамиш истироҳат боғи, "Эски шаҳар" савдо маркази, кўп қаватли турар-жойлар, талабалар миллий илмий-маърифий маркази, Ислом маданияти маркази лойиҳалари янада такомиллаштирилди.

Тошкентнинг Ислом Каримов кўчасида 3,5 минг ўринли Универсал спорт саройи, Махтумқули кўчасида Ашхобод боғи, Шайхонтоҳур туманида замонавий савдо маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ёзувчилар уюшмаси биносини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишди, уларнинг қурилишини тезлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0