Тошкентда янги музей ташкил этилади

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишАрабские и персидские рукописи IX-X веков
Арабские и персидские рукописи IX-X веков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қошида Шарқ қўлёзмалари музейи ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида келтирилган.

Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода майдони 1 гектардан ортиқ бўлган тарих музейи қурилади

Қарорга мувофиқ, Аҳолида сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмалар, чет эл фондларидаги мавжуд асарлар нусхаларини айирбошлаш ёки олиш ҳисобидан Институтнинг қўлёзма ва ёзма манбалар фондини бойитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақланиш ва таъмирланиш ҳолатини мониторинг қилинади ва уларнинг электрон базаси яратилади.

Шарқшунослик институти фондини аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар ҳисобига бойитиш бўйича экспертлар гуруҳи ва қўлёзма, тошбосма китоблар ҳамда тарихий ҳужжатларни баҳолаш ва сотиб олиш бўйича комиссия тузилади.

Институт фондида 26 минг жилддан ортиқ қўлёзма, 39 минг жилддан ортиқ тошбосма китоблар, 10 мингга яқин араб, форс, эски ўзбек ва бошқа шарқ тилларидаги тарихий ҳужжатлар сақланади.

2000 йилда институт фонди илмий-маданий объект сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0