ТОШКЕНТ, 26 ма — Sputnik. Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиевга Улуғ ватан урушининг Ғалаба байроғи нусхасини топширди.
"Ўзбек халқининг фашистлар Германиясини тор-мор этишга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиш рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига ҳарбий ёлгорлик — жасорат ва шон-шараф рамзи бўлган Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини тақдим этмоқчиман", — деди Шойгу МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишини очар экан.
Россия Мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникация департаментининг маълум қилишича, МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши антитеррор йўналишида ўзаро тадбирлар ўтказиш тизимини ташкил этади, деб ёзади РИА Новости.
Кенгаш йиғилишида Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон мудофаа вазирлари, Қирғизистон Бош штаби бошлиғи ва Туркманистон ҳарбий атташеси иштирок этди.
Шунингдек, келгуси йиғилишнинг вақти ва ўтказилиш жойи ҳам аниқлаб олинди.
"Ҳурматли Шерали Мирзо (Тожикистон мудофаа вазири) Душанбеда ноябр ойида иссиқми? Иссиқ, яхши. Ҳамкасблар, бошқа таклифлар йўқми? Қарор қабул қилинди", — деди Шойгу Москвада бўлиб ўтган йиғилишда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.