ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Бугун Москвада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Йиғилиш Россия мудофаа вазири Сергей Шогу раислигида ўтади.
"Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон мудофаа вазирликлари, МДҲ ижроия ва ишчи органлари ҳамда ШҲТ минтақавий антитеррор тузилмаси вакиллари иштирок этади", — дейилади хабарда.
Йиғилишда ўтган даврдаги ҳарбий ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади ва МДҲда ҳарбий соҳадаги кўп томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.