МХХ Самарқанддаги лицей директори ўринбосарини қўлга олди

Oбуна бўлиш
МХХ маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Самарқанд ҳарбий-қурилиш академик лицейига ўқишга киритиш учун пул талаб қилиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Самарқанд ҳарбий-қурилиш академик лицейига ўқишга киритиб қўйиш учун пул талаб қилган директор ўринбосари Шавкат Эргашевни қўлга олдилар.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги олий ўқув юрти профессори 5500 $ пора билан қўлга тушди

МХХ маълумотига кўра, у мазкур нуфузли лицейга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам бериш эвазига мунтазам равишда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиш билан шуғулланган.

"Шавкат Эргашев ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, лицейга ўқишга киритиб қўйиш учун ёрдам бериши эвазига Самарқанд вилоятида яшовчи 3 кишидан 3900 доллар пул талаб қилган. Эргашев ўз хизмат хонасида талаб қилинган пулни олаётганда қўлга олинди", — деди МХХ ходими.

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ш.Эргашевга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0