Самарқанддаги олий ўқув юрти профессори 5500 $ пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Профессор Нурали Сайидахмедов докторлик дисссертцияларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланган ёшларга кўплаб сунъий тўсиқларни яратиб келган

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти "Касб таълими ва ўқитиш методикаси" кафедраси мудири Сайидаҳмедов Нуралини порахўрлик билан қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига МХХ вакили хабар қилди.

Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланаётган Камаз машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Контрабанда: Ўзбекистон МХХ рангли металл ортилган "КамАЗ"ни қўлга олди
МХХ ходимининг сўзларига кўра, тезкор ходимлар профессор Н.Сайидаҳмедов докторлик дисссертцияларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланган ёшларга кўплаб сунъий тўсиқларни яратиб келган.

"Масалан, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг бир ўқитувчисидан ўзи яратган муаммони ҳал қилиш учун тамагирлик йўли билан 5500 доллар пул талаб қилган. Натижада, Н.Сайидахмедов ўз хизмат хонасида 5500 доллар пулни олиш жараёнида қўлга олинди,"- деб таъкидлади МХХ ходими.

Прокуратура органлари томонидан қўлга олинган шахс устидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0