ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбек божхоначилари Қозоғистон чегарасида контрабанда сифатида яширинган 1,1 минг дона стоматологик анжомлар контрабандасига чек қўйишди, деб хабар қилди РИА Новости божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.
"Ғишт кўприк" божхона постида Қозоғистон ҳудудидан кириб келган енгил автомашинани божхона кўригидан ўтказиш пайтида, божхона декларациясида қайд этилмаган 1,1 минг донадан ортиқ 4 турдаги стоматологик анжомлар аниқланди", — дейилади хабарда.
ДБҚ маълумотларига кўра, контрабанда ашёлари енгил автомашина эшигига яширилган бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний юк қиймати 110 млн сўмни (МБ курсига ўтказилганда салкам 30 минг доллар) ташкил этади.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.