Тошкентлик йигитнинг фотосурати икки ой Париж аэропортларида илиниб туради

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид на Париж
Вид на Париж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Париж Француз институти томонидан ўтказилган танловда ўзбекистонликлар фаол бўлишди ва иштирокчилар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Шу йилнинг 1 мартидан 30 апрелига қадар Париж Француз институти томонидан "Et en plus, je parle français!" (Шунингдек, мен французча гапираман) халқаро фотоконкурси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Унда француз тилида гаплаша оладиган ёки бу тилни ўрганаётган ҳар қандай киши қатнашиши мумкин эди.

Танлов шартига кўра, иштирокчилар "Et en plus, je parle français!" кампаниясининг янги юзи бўлиш ва Парижга саёҳат йўлланмасини қўлга киритиш учун "Et en plus, je parle français!" ёзувли плакат билан тушган фотосуратларини юборишлари лозим эди. Шу билан бирга иштирокчи "Avec le français, je… " (Мен француз тили орқали…) ибораси билан бошланувчи бирор жумлани ёзиши керак эди.

Шоазим Миноваров - Sputnik Ўзбекистон
Шоазим Миноваров Франция миллий ордени билан тақдирланди

Танловда бутун дунёдан 1449 киши қатнашди. Ёқимлиси, ўзбекистонликлар унда фаол бўлишди ва иштирокчилар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.

Аргентиналик Antonio Hernandez Bautista ғолиб деб топилди. У Парижга йўлланмани қўлга киритди ҳамда унинг фотосурати ёз давомида Париж аэропортларида илиниб туради.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Феруз Қорабоев эса иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Ферузга планшет совға қилинади, Париж аэропортларида унинг фотосурати туширилган 2х4 метрли баннерлар икки ой давомида илиниб туради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0