Шоазим Миноваров Франция миллий ордени билан тақдирланди

© uz.ambafrance.orgШоазим Миноваров
Шоазим Миноваров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шоазим Миноваров 2015 йилдан буён Тошкент француз алянси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкент француз алянси раиси Шоазим Миноваров Франция Республикаси Ҳукумати номидан "Хизматлари учун" миллий ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Миноваровга ушбу мукофот француз тилини тарғиб қилишга ҳамда Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Президент Франции Франсуа Олланд - Sputnik Ўзбекистон
Франция президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Шоазим Миноваров 2015 йилдан буён Тошкент француз алянси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ушбу ташкилот Франция ва Ўзбекистон Республикалари Ташқи ишлар вазирлари имзолаган Ҳукуматлараро битим асосида таъсис этилган.

"Хизматлари учун" миллий ордени ХХ аср ўрталарида таъсис этилган бўлиб, жамиятнинг турли жабҳаларида фаолият юритиб келаётган шахслар буюк хизматлари учун тақдирланишади.

Шоазим Миноваров Монтескьенинг "Форс номалари", Ле Клезионинг "Мондо ва бошқа ҳикоялар", Шарл Перронинг "Она ғоз эртаклари", Франсуа Мориакнинг "Илонлар чангалида", Модианонинг "Тўй саёҳати" асарларини французчадан ўзбек тилига ўгирган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида" асари, Эркин Аъзамнинг "Алвидо, эртаклар" китобини француз тилига таржима қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0