Ўзбекистонда туроператорлик лицензиялари хатлови ўтказилади

Oбуна бўлиш
Туризм фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарларидан жорий йил 20 июнга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳужжатлар тақдим этишлари сўралмоқда

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонда туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг "Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 189 — сонли қарори 2-бандига мувофиқ мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни тўлиқ хатловдан ўтказиш белгиланган.

Остовы кораблей на месте высушенного Аральского моря. - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи халқаро миқёсдаги туризм масканига айланади

Шу муносабат билан туризм фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарларидан ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни хатловдан ўтказиш мақсадида жорий йил 20 июнга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳужжатлар тақдим этишлари сўралмоқда.

Раҳбарлар сайёҳлик ташкилотининг юридик (почта) манзили, жойлашган жойи, алоқа маълумотлари (телефон, факс рақамлари, электрон манзил) аниқ кўрсатилган ҳолда лицензия битимини қайта имзолаш тўғрисидаги ариза, раҳбар тўғрисидаги маълумотнома, лицензия нусхаси, туризм хизматларини кўрсатиш учун амалдаги мувофиқлик сертификати нусхасини тақдим этишлари лозим.

Бундан ташқари, юридик шахс штатида "туризм" йўналишидаги олий таълим ёхуд ўрта-махсус касб ҳунар таълими дипломига ёки лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда 3 йил муддатга бериладиган амалдаги малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар ходим мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси сўралган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0