Анвар Жўраев Тошкент ҳокими ўринбосари ва "Тошшаҳартрансхизмат" раҳбари бўлди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анвар Жўраев "Тошшаҳартрансхизмат" бошқарувида бир ҳафта раислик қилган Мирҳосил Холматов ўрнига тайинланди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Анвар Жўраев "Тошшаҳартрансхизмат" бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот компания сайтида берилган.
Сайтда кўрсатилишича, у душанбадан жумагача соат 8дан 11гача фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилади.

Хабарда шунингдек, унинг Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари эканлиги кўрсатилган.

Анвар Заппарович Жўраев 1982 йил 26 мартда Тошкент шаҳрида туғилган.

2003 йилда Тошкент автомобил-йўллар институтини, 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини менежмент мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
"Тошшаҳартрансхизмат" раиси бир ҳафта ўтиб лавозимидан бўшатилди

2006-2012 йилларда "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, сўнгра Олмазор туманидаги "3-автобус саройи" акциядорлик жамияти бош муҳандиси бўлиб ишлаган.

2012-2013 йилларда Олмазор туманидаги "3-автобус саройи" акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, 2013-2015 йилларда эса бошқарув раиси сифатида фаолият кўрсатган.

2015-2016 йилларда Яшнобод туманидаги "2-автобус саройи" МЧЖга директорлик қилган.

2016-2017 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимияти қурилиш ва инвестиция дастурлари Департаменти инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0