"Тошшаҳартрансхизмат" раиси бир ҳафта ўтиб лавозимидан бўшатилди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 12 май куни "Тошшаҳартрансхизмат" раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Мирҳосил Холматов лавозимидан бўшатилди.

ТОШКЕНТ, 21 мая — Sputnik. Хабарда айтилишига кўра, бунга сабаб "ходимлар орасида иш тақсимлаш уларнинг хизмат вазифаларига мувофиқсиз равишда амалга оширилгани" ва бошқа бир қатор сабаблар бўлган.

Шунингдек, Холматов таклиф қилган, йўловчилар орасида лоторея ўтказиш таклифи ҳам чуқур таҳлил қилинмасдан эълон қилингани ва бунда йўловчиларнинг асосий талаби бўлган — хизмат кўрсатиш сифати, маданияти ҳамда хавфсизлигини ошириш, ҳисобга олинмаганини қайд этишлган.

Первый день работы с пассажирами - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги ҳар бир автобус вентиляторлар билан жиҳозланади

Мирҳосил Холматов ўз иш фаолияти давомида Тошкентнинг ҳар бир автобусида учтадан вентилятор ўрнатишни, ҳайдовчилар ўрнини эса махсус, қуёшдан ҳимоя қилувчи пардалар билан жиҳозлашни таклиф қилган эди.

Ундан ташқари Холматов шаҳар автобуслар иш тартибини тонг 04:30дан тунги 00:00 га қадар узайтиришни ҳам таклиф қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Тошшаҳартрансхизмат" бир ойлик "проездной" сотиб олганлар орасида лоторея ўтказилаётганини ва 500 мингинчи чипта сотиб олган кишига Тошкентдан 2 хонали квартира, 300 мингинчи чипта сотиб олган фуқарога "Каптива" автомобили совға қилиниши ҳақида эълон қилган эди. Шунингдек 200 мингинчи 150 мингинчи автомобил сотиб олганларга ҳам автомобиллар берилиши ваъда қилинган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0