"Ахборот", "Таҳлилнома", "Пойтахт" ва "Давр" информацион дастурлари ёпилади

© Facebook / Фозил ФарҳодПередача "Тахлилнома" в новой версии
Передача Тахлилнома в новой версии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча ахборот-таҳлилий дастурлар "Диёр" канали ва "Тошкент" радиоканали негизида ташкил этилган "Ўзбекистон 24" телеканали орқали кун-у тун эфирга узатилади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. "Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" ва "Таҳлилнома", "Тошкент" телеканалининг "Пойтахт" ва "Ёшлар"нинг "Давр" информацион дастурлари ёпилади. Бу ҳақда Миллий телерадиокомпанияга таяниб UZ24.UZ хабар бермоқда.

Теледастурлар студияси - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Ахборот дастури жонли эфирда намойиш этилди

Хабарга кўра, барча ахборот-таҳлилий дастурлар "Диёр" канали ва "Тошкент" радиоканали негизида ташкил этилган "Ўзбекистон 24" телеканали орқали кун-у тун эфирга узатилади. Янги каналнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум.

"Ахборот", "Пойтахт" ва "Давр" дастурлари намойиши "Ўзбекистон 24" телеканали фаолияти бошлангунига қадар давом этади.

Ўзбекистон президенти май ойи бошида Миллий телерадиокомпания таркибида "Ўзбекистон 24" ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади ҳамда мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиб боради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0