Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг ваколатхонаси очилади

© МВД РФМинистр внутренних дел России генерал Владимир Колокольцев прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
Министр внутренних дел России генерал Владимир Колокольцев прибыл с рабочим визитом в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев ўзбекистонлик ҳамкасабасига биргаликда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний миграцияга қарши курашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 23 мая — Sputnik.Россия ИИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Бугун Владимир Колокольцев Тошкентда Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашди.

Учрашув давомида Россия ИИВ раҳбари ушбу йилнинг 5 апрелида имзоланган, Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча ишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномаларини амалга оширишнинг муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Россия ИИВининг Ўзбекистонда ваколатхонаси ташкил қилиш ҳамда унингн фаолияти ҳақида аҳолига маълумот тарқатиш масаласига алоҳида эътибор берилди", — деб хабар қилмоқда Россия ИИВ матбуот хизмати.  

Колокольцевнинг сўзларига қараганда, тез орада ноқонуний миграцияга қарши

Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди
фаолият юритадиган ва мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳлари ташкил қилиш керак.

Россия ИИ вазири бу борадаги ҳамкорликни ШҲТ Ҳудудий Аксилтеррор Тузилмаси доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон вазирликлари орасида 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик Протоколи имзоланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0