Россия Ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМинистр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев
Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ташрифнинг мақсади икки мамлакат орасидаги дўстона ҳамкорликни давом эттириш ҳамда регионал ва халқаро муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишдир.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бугун Россия ички ишлар Вазири полиция генерали В.А.Колокольцев бошчилигидаги делегацияси Самарқанд шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор А.Азизов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденев ва республиканинг бошқа расмий кишилари кутиб олдилар.

Эртага Тошкентда Россия ИИВ делегацияси Ўзбекистоннинг бир неча муассасаларида бўлиб у ерда қатор икки тарафлама музокаралар ўтказиши режалаштирган.

Учрашувлар якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликлари орасида ўзаро ҳамкорлик Протоколни имзолаши кутилмоқда. Ушбу ҳужжат иккала мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг яқин келажакда ўзаро манфаатли ва конструктив иш олиб боришлари учун самарали дастак бўлиб хизмат қилади.

Мазкур ташриф апрел ойининг бошида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарлари орасида бўлиб ўтган суҳбатнинг мантиқий давоми бўлиб, унинг мақсади  икки мамлакат орасидаги дўстона ҳамкорликни давом эттириш ҳамда регионал ва халқаро муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишдир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0