Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари ўртасида битим имзоланди

© prokuratura.gov.byДелегация Генеральной прокуратуры Республики Беларусь во главе с Генеральным прокурором Республики Беларусь Конюком А.В. посетила с рабочим визитом Генеральную прокуратуру Республики Узбекистан
Делегация Генеральной прокуратуры Республики Беларусь во главе с Генеральным прокурором Республики Беларусь Конюком А.В. посетила с рабочим визитом Генеральную прокуратуру Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, ноқонуний қурол муомаласи ҳамда одам савдоси жиноятларига қарши биргаликда курашади.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари террорчилик ва наркотикларга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашди.

Ушбу битим Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф чоғида Беларусь Республикаси Бош прокурори Александ Конюк томонидан имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Беларусь делегацияси ташрифи давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасида музокаралар ўтказилди. Жинойи-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди", — дейилган хабарда.

Ушбу битим доирасида икки давлат Бош прокуратуралари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш,

Владимир Колокольцев и Абдусалам Азизов подписали протокол о взаимодействии между министерствами на 2017-2018 годы - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ИИВлари 2017-2018 йилларга ҳамкорлик Протоколи имзолашди
хусусан жиноятларнинг уюшган шакллари: террорчилик, коррупция, қурол, наркотик воситалар, психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи, ноқонуний миграция ҳамда одам савдоси каби жиноятларга қарши чораларни ҳамкорликда ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, томонлар ўзаро тажриба ва норматив ҳужжатлар билан алмашиши ҳам режалаштирилган.

Шу билан бирга, икки давлатнинг прокуратура идоралари орасида тергов текширувларни ўтказиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади. Томонлар жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш борасида маълумотлар билан алмашиш юзасидан ҳам келишувга эришишди.

Беларусь делегацияси Ўзбекистон Олий судига ҳам ташриф буюришди. У ерда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0