ТОШКЕНТ, 23 мая — Sputnik. Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев ва Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бугун Тошкентда Россия ва Ўзбекистон орасида 2017-2018 йиллар ҳамкорлик Протоколи имзолашди.
"Ушбу ҳужжат ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида, Россия ва Ўзбекистон муносабатларини келажакда ривожланишини белгилайдиган, асосий ҳужжат деб қабул қилинади ва у икки мамлакат ҳудудида содир бўлаётган жиноятларга тизимли (бир хил тартибда) муносабатда бўлиш имконини беради", — деди Владимир Колокольцев.
Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Икки мамлакат ҳуқуқни сақлаш муассасалари биргаликда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашга келишиб олишди.
Россия ИИВ матбуот хизмати хабарига асосан.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.