Тошкентда товламачи аёлдан жабр кўрганлар ИИБга мурожаат этишлари сўралмоқда

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Раъно Қодирова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 237 ва 238-моддалари билан (Туҳмат қилиш, ёлғон хабар бериш ва ёлғон гувохлик бериш) жиноий жавобгарликка тортилган

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ сайтида хабар қилинишича, 2017 йил 22 март куни Учтепа тумани ИИБга фуқаро Раъно Қодирова ариза билан мурожаат этган. У аризасида 2017 йил 21 март куни соат тахминан 00:00ларда ISUSU автоуловида йўловчи сифатида кетаётган вақтида икки нафар номаълум шахс куч ишлатиб, унинг 470 минг сўмлик "SAMSUNG GALAXY MINI 3" русумли уяли телефон аппаратини ва 200 минг сўм пулини очиқдан-очиқ эгаллаб, яширинишганлигини маълум қилган.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Қўқонда рецидивист-товламачи аёллар қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми "в" банди билан (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.

2017 йил 21 май куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Раъно Қодирова ғаразли ниятларда гўёки автоулов ҳайдовчиси унга нисбатан талончилик жинояти содир этилганлигини кўрсатиб, туҳмат қилиб, ёлғон хабар ва кўрсатув бериб, товламачилик йўли билан пул талаб қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Раъно Қодирова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139, 237 ва 238-моддалари билан (Туҳмат қилиш, ёлғон хабар бериш ва ёлғон гувохлик бериш) жиноий жавобгарликка тортилган.

Унга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу шахснинг хатти-ҳаракатидан кимдир жабр кўрган бўлса, "102" телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат қилиш мумкинлигини билдирмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0