Қўқонда рецидивист-товламачи аёллар қўлга олинди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, аёллардан бири илгари тўрт марта, унинг шериги эса тўққиз марта судланган экан

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари абитуриентларнинг республикадаги олий ўқув юртларига киришларига ёрдам кўрсатишга ваъда бериб пул олиш билан шуғулланган товламачиларни қўлга олишди.

Қўқонда яшовчи фуқаролардан бири МХХ органига мурожаат қилиб Мунтазам исмли аёл 6 минг доллар эвазига унинг жиянини Қўқон давлат педагогика университетига киритиб қўйишни таклиф қилганини билдирди. Аёл 3 минг долларни бўнак сифатида сўраган, қолган 3 минг долларни эса қиз расман ўқишга қабул қилинганидан сўнг олишини айтган.

Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон
МХХ ўқишга киритиш учун 15 минг доллар сўраган товламачи аёлни қўлга олди

Келиб тушган ариза асосида Қўқон МХХ ва ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ тузилди. Ташкил этилган операция натижасида ариза берувчи "Медиапарк" савдо маркази биносида икки аёл билан учрашиб, уларга 3 минг доллар, жиянининг паспорт нусхаси ва иккита фотосуратини берди. Аёллар пулни олганларидан сўнг қўлга олинди.

Дастлабки суриштирув давомида улар Ўзбекистон туманида яшовчи 44 ёшли Мунтазам Усмонова ва 59 ёшли Ҳаётхон Одилова эканликлари маълум бўлди. Процессуал чоралардан сўнг улар яшаш жойларини тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди.

"Эртасига қўқонлик бир аёл мурожаат қилиб, худди ўша аёллар унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига киритиб қўйиш учун пўл сўрашганини билдирганида оператив ходимлар ҳайратларини яширолмадилар", — деди МХХ вакили.

Ўтказилган операция чоғида Мунтазам Усмонова ва Ҳаётхон Одилова 4 минг доллар пул олаётганида ушландилар. Кейинчалик маълум бўлишича, Усмонова илгари тўрт марта, унинг шериги эса тўққиз марта судланган экан.

Шундан сўнг Қўқон шаҳар прокуратураси уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда оператив ходимлар товламачиларнинг олий ўқув юрти билан эҳтимолий алоқалари бор-йўқлигини аниқлашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0