ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Тереза Мэй номига Манчестер шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
"Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, барча жароҳат олганларга эса тез орада соғайишни тилади», дейилади ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер шаҳрида америкалик поп-қўшиқчи Ариана Гранденинг концертидан сўнг 23 майга ўтар кечаси портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Manchester Arena стадионидаги портлашда 22 киши ҳалок бўлди ва 59 киши жабрланди.