ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўтган тунда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган "Манчестер Арена" концерт мажмуасида кучли портлаш содир бўлди, РИА новости хабарига асосан.
Манчестер полиция дастлабки маълумотларига кўра, ушбу теракт натижасида 22 киши қурбон бўлган ва 59 киши жароҳатланган.
Кеча тунда "Манчестер Арена"да америкалик хонанда Арина Гранденинг концерти бўлиб ўтган. Портлаш концерт тугаб одамлар чиқиб кетаётганда содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Арена" Европа Иттифоқида энг йирик стадион ҳисобланиб, 21 минг кишига мўлжалланган. Ушбу стадион 1995 йилда очилган. Стадионда U2, Rolling Stones, Мадонна и Лучано Паваротти сингари таниқли артистлар томонидан концерт берилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.