Фарғона водийсида ўлчами Монако билан тенг қадимий шаҳар қолдиқлари топилди

© Andijonsadosi.uzИсторию древнего города Мингтепа в Узбекистане переписали археологи
Историю древнего города Мингтепа в Узбекистане переписали археологи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик олимлар хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда икки йиллик изланишлардан сўнг Буюк ипак йўлининг қадимий манзилгоҳини топишди

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон археология институти ва Хитой ижтимоий фанлар академияси археология институти олимлари Мингтепа шаҳарчасидаги икки йиллик қазишма ишлари натижасида Монако давлати билан тенг — майдони 2 квадрат километрлик қадимий шаҳарни топишди.

Мингтепа археологик ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон
Мингтепа ёдгорлиги туристлар учун очилади

Бу ҳақда Dailysabah нашрига таяниб Nuz.uz хабар берди.

Шаҳарда шунингдек, мақбара ва устахона қолдиқлари топилган.

Археологлар ушбу шаҳарни Буюк ипак йўлидаги зотдор отлари ва бекатлари билан машҳур бўлган Дайюань давлати билан боғлиқ муҳим аҳоли пункти деб аташмоқда.

Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган Мингтепа шаҳри қадимий Довон мамлакатининг пойтахти бўлган. Ўзбекистон ва Хитой олимлари бир неча йиллардан буён мазкур қадимий шаҳарда қазув ишларини олиб боришмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0