ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Андижон шаҳридан 38 километр узоқликда жойлашган қадимги Мингтепа археологик ёдгорлиги 2017 йилда туристлар учун очилади, деб хабар бермоқда "Новости Узбекистана".
Мингтепа шаҳри 70дан ортиқ қадимий ёдгорликлар, саккизта муқаддас қадамжо, юздан ортиқ шифобахш булоқларни ўз ичига олади.
Унинг ҳудудида майдони 41,2 гектарни ташкил этувчи қадимий қалъа жойлашган. Фарғона водийсида эрамиздан аввалги IV-I асрларда мавжуд бўлган бой Довон давлатининг пойтахти ҳисобланмиш Эрши (кейинчалик Мингтепа деб номланган) шаҳри топилмалари туристларни ҳайратга солиши табиий.