Тошкент автобус ҳайдовчилари 800 марта қоидабузарлик қилган

© tashtrans.uzОбщественный транспорт в Ташкенте
Общественный транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Январ-апрел ойлари давомида Тошкент автобусчилари иштироктида 14 та ЙТҲ содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 2017 йил 4 ой давомида Тошкент автобус ҳайдовчиларисодир этган қоидабузарликлар сони 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 15 тага камайган, деб хабар қилмоқда "Тошшахартрансхизмат".  

Тошкент автобуси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобус ҳайдовчиларини хушмуомалаликка ўргатишади

2017 йилнинг январ — апрелд ойларида Тошкент автобусчилари 781 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва 14 та ЙТҲ содир этган. Бунинг оқибатида 1 киши халок бўлган, 16 киши турли даражадаги жароҳат олган. 

2016 йилнинг шу даврида Тошкент автобус ҳайдовчилари — 16 та ЙТҲ содир этган. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

2017 йил январ-апрел ойлари мобайнида 8 та ҳолатда пиёдалар уриб юборилган, 4 та ҳолатда автобус салонида йўловчилар йиқилган ва бунинг оқибатида оғир жароҳатланган, 2 та ҳолатда автотранспортлар билан тўқнашиш натижасида содир бўлган.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
"Тошшаҳартрансхизмат" раиси бир ҳафта ўтиб лавозимидан бўшатилди

Иш тажрибаси 5 йилгача бўлган ҳайдовчилар томонидан жами қоидабузарликлардан 6 та ЙТҲ содир этишган, 3 та ЙТҲ 6-10 йиллик иш тажрибаси бўлган ҳайдовчилар томонидан, 1 та ЙТҲ 11-15 йиллик иш тажрибаси бўлган ҳайдовчилар, 3 та ЙТҲ 20-30 йиллик тажрибага эга бўлган ҳайдовчилар томонидан содир этилган.

"Тошшахартрансхизмат" компанияси ҳар бир йўл транспорт ходисаси бўйича комиссия иштирокида хизмат текширувлари ўтказилиб, натижада тегишли чоралар кўрилган.

Uz24.uz  хабарига асосан.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0