90 йилларнинг энг яхши фильми "Брат" - 20 ёшда

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтишЖивопись на стенах домов в Санкт-Петербурге
Живопись на стенах домов в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Брат” - Совет иттифоқи тарқалиб кетганидан кейин суратга олинган энг яхши кинолардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда режиссерлар, актерлар орасида ушбу фильм “90 йиллар кино дарслиги” номини олган.

ТОШКЕНТ — 22 май, Sputnik. 17 май куни “Брат” фильми суратга олинганига 20 йил тўлди. Ушбу сана арафасида мухлислар фильмнинг энг ёрқин ибораларидан ташкил топган видеолавҳа яратишди. Қайд этиш керак-ки, ушбу ибораларнинг бир нечтаси бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган…

"Питер. Чиройли шаҳар, лекин барибир вилоят. Москвага бориш керак. Ҳамма куч — Москвада."

"Москвани кўрмабсан, дунёни кўрмабсан." 

"Плееринг зўр экан, лекин кийинишинг қолоқ. Кислота борми? Пулчи? Пулинг борми? "

Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Ахмадбой ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

"Шаҳар – бу жуда катта куч. У қанчалик катта бўлса шунчалик кучли бўлади. У кишини ўзига тортиб кетади. Фақат кучлилар унининг домидан қутилиб чиқиши мумкин."

Бош рол қаҳрамони Данила Багров кийиб юрган свитерни секинд-хенд кийимлар магазиндан 35 рублга сотиб олинган.   

Трамвайчи аёл ролини ўйнаган Светлана Письмиченко кинода учун атайлаб трамвай ҳайдашни ўрганган.

Фильмни суратга олиш учун ҳаммаси бўлиб 100 000 доллар сарфланган. Актерлар бепул суратга тушган. Чунки ўша вақтлар кўпчиллик ишсиз бўлган. Ортиқча пул харажат қилмаслик учун, фильм актерларнинг уйи, дачаларида суратга олинган.

Фильм энг сўнгидаги камаз ҳайдовчиси – аслида фильм оператори Сергей Астахов.  

Янгиликлар лентаси
0