ОАВ: Ҳиндистонда 170га яқин киши иссиқдан ҳалок бўлди

© BnBАномальная жара
Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги бир неча кун давомида Теланганада ҳарорат 40 даражадан пастга тушмаяпти

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Телангана штатида жазирама оқибатида 1 апрелдан буён камида 167 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради РИА Новости Deccan Chronicle нашрига таяниб.

Телангана штати фавқулодда вазиятлар агентлигига округ ҳукумати ана шу маълумотни тақдим этган.

Аномал иссиқ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 10 кун давомида жазирама об-ҳаво кузатилади

Кейинги бир неча кун давомида Теланганада ҳарорат 40 даражадан пастга тушмаяпти. Штатнинг айрим жойларида эса ҳарорат 47 даражага етган. Жазирама иссиқ яна бир неча кун давомида сақланиб туради.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилда жазирамадан 700га яқин киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Телангана ва Андхра-Прадеш штатлари аҳолиси бўлган.

2015 йилда эса 2,3 мингдан ортиқ киши иссиқ оқибатида ўлган бўлиб, улардан 600 нафари Телангана штатидан бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0