ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017-йил 21-май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.
"Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан шу йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.