ХМТ вакили Ўзбекистондаги ислоҳотлар бошқа давлатларга намуна бўлишини айтди

© kasaba.uzЗдание федерации профсоюзов Узбекистана
Здание федерации профсоюзов Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Бюроси меҳнат инспекцияси ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Валентин Мокану билан учрашув ва семинар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Бюроси меҳнат инспекцияси ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Валентин Мокану Ўзбекистонда бўлди.Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф доирасида уч томонлама ҳамкорлар билан учрашув ва семинар ўтказилди.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида В.Мокану ва ХМТнинг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси Антон Хаузен иштирокидаги учрашувда Федерация Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва тизимдаги мутахассислар иштирок этди.

Касаба уюшмалари федерацияси - Sputnik Ўзбекистон
Касаба уюшмалари ҳуқуқлари мустаҳкамланди

Унда асосий эътибор Ўзбекистонда амал қилаётган Бош келишув асосида қабул қилинган "Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича ҳаракатлар дастури" доирасида амалга оширилган ишларга қаратилди.

В.Мокану уч томонлама ҳамкорлик Ўзбекистонда юқори даражада йўлга қўйилганини эътироф этди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган меъёрлар, уларнинг корхоналарда татбиқ этилиши бўйича олиб борилаётган фаолият билан қизиқди.

Бундан ташқари, иш берувчилар ва ходимлар вакиллик органларининг ижтимоий ҳамкорликдаги самарали тизими, ходимларга яратилган хавфсиз меҳнат шароити, бошланғич ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Уч томонлама ҳамкорлар иштирокидаги семинарда В.Мокану меҳнатни муҳофаза қилиш бошқарув тизимининг фундаментал принциплари, меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги асослари, бу масалаларга ХМТнинг стратегик муносабати ҳақида маърузалар қилди.

В.Мокану Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар бошқа давлатларга намуна бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0