ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда kasaba.uz саҳифаси.
Қонунга киритилаётган ўзгаришлар Олий мажлиснинг қонунчилик палатасида маъқулланиб, Сенатда тасдиқланган эди. Улар ушбу йилнинг Октябр ойида эълон қилинди ва кучга кирди.
Қонунга киритилган қўшимчалар халқаро ҳуқуқ нормалари ва Халқаро меҳнат ташиклоти тавсияномаларига кўра қабул қилинган. Хусусан, улар тадбиркорлар тадбиркорлар томонидан ёлланган ва хусусий секторда ишлаётган ишчилар ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини янада самаралироқ ҳимоя қилади.
“Қонунда касаба уюшмаларининг иш берувчилар билан коллектив музокаралар олиб бориш ҳуқуқи ҳамда меҳнат қонунчилигининг амалда бажарилиши устидан жамоат назорати ўрнатиш ҳуқуқи мустаҳкамланган”, — дейилган Касаба уюшмалари хабарида.
Ўзбекистон ишчилари ҳуқуқлари Касаба Уюшмалари Федерацияси томонидан ҳимоя қилинади. Федерация 14 соҳа, 14 ҳудуд ва 37 минг бирламчи касаба ташкилотларидан иборат. Бугунги кунда Касаба уюшмаларига 6 миллиондан ортиқ киши аъзо бўлган.
2015 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Халқаро Касаба уюшмалар конфедерациясига аъзо бўлди.