Бухоро вилояти ИИБ интернетда тарқалган миш-мишларга ишонмасликни сўради

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский милиционер
Узбекский милиционер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Бухорода жангари кўринишидаги шахслар томонидан ИИБ ЙҲХ ходимига жисмоний қаршилик кўрсатилганлиги ҳолати ҳақидаги видеолавҳалар интернет тармоғида тарқалган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 2017 йилнинг 17 май куни Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ИИБ ЙҲХ ходими томонидан жангари кўринишидаги, қуролланган шахслар ҳаракатланиб кетаётганлиги аниқланиб тўхтатилганлиги ҳамда улар томонидан ИИБ ЙҲХ ходимига жисмоний қаршилик кўрсатилганлиги ҳолати ҳақидаги видеолавҳалар интернет тармоғида тарқалиб, фуқаролар орасида хавотирга сабаб бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Бухоро вилояти ҳокимлигининг сайтида берилган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 17 май куни Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўқув-тактик машғулоти бўлиб ўтди.

ФВВ машғулотларидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ФВВ кимё корхоналарида аварияларга қарши машғулотлар ўтказди

Фавқулодда вазиятлар чоғида жанговар-тактик кўникмани шакллантириш, аҳолининг огоҳлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув машғулоти жараёнида Ватан посбонлари ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Ушбу машғулот вақтида Бухоро шаҳар марказида шартли бўлган шубҳали шахслар ҳаракатланиб келаётган автомашина шу ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган ИИБ ЙҲХ ходимининг ҳушёрлиги туфайли ўз вақтида тўхтатиб қолиниши таъминланди.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли ИИБ ходимини қўллаб-қувватлаб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари хусусида ўз вақтида ИИБнинг навбатчилик қисмига хабар берган. Сўнг, шубҳали шахсларни қўлга олиш тадбири ўтказилиб, ўқув машғулоти тугалланган.

Мазкур тадбир натижасида аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг огоҳлиги юқори эканлиги ҳамда барча фуқаролар тинч ва осуда ҳаётимизни қўлидан келганича ҳимоялашга тайёр эканлигини намоён қилишди.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Ўқув машғулотлари чоғида айрим томошаталаб аҳоли вакиллари томонидан туширилган видеолавҳалар турли ижтимоий тармоқларда тарқалиб, улар турлича талқин этилаётганлигини кузатиш мумкин.

Вилоятимиз аҳолисидан ушбу асоссиз миш-мишларга эътибор қилмасликларини сўраймиз. Зеро, анъанавий тарзда ўтказиладиган бу каби ўқув-тактик машғулотлар юртимиз тинчлиги ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга хизмат қилади, дейилади расмий хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0