Мирзиёев дунё давлатлари раҳбарлари қатнашадиган саммитда нутқ сўзлайди

© FacebookШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
21-май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади. Тадбир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Юқори даражадаги мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлайди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади
Тадбир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.

Юқори даражадаги ушбу форум экстремизм ва терроризмга қарши кураш, бағрикенглик ва бирга яшаш қадриятларини илгари суриш ҳамда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ислом дунёси ва АҚШ ўртасида янги шерикликни ўрнатишнинг йўлларини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Саммитга Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар, АҚШ, БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг бош котиблари таклиф этилган.

Юқори даражадаги мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ Президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Тадбир доирасида саммит қатнашчиларининг Экстремистик мафкура билан курашиш бўйича халқаро марказ қурилаётган жойга бориши ва унинг пойдеворига биринчи ғишт қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон ҳозирги пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.

Ўтган йил 18-19-октябр кунлари Тошкентда Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтган эди. "Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл" мавзуси мазкур сессия кун тартибининг асосий ғояси этиб белгиланган ва ушбу мавзу Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан дунё халқлари, ўз халқи тақдири, бугунги мураккаб шароитда муқаддас динимизнинг аҳамияти ҳақидаги чуқур мулоҳазалар натижаси сифатида таклиф этилган эди.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: "Ислом - ҳақиқатни англаш демакдир"
Ўшанда Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш 43-сессияси иштирокчиларининг олдида нутқ сўзлар экан, айнан маърифат ва таълим башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланишини, инсонларни эзгуликка даъват этишини, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундашини қайд этган эди. Муқаддас ислом динимиз бизга айнан шуни ўргатади. Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, бундай ёндошув — даврнинг талаби.

Шуни қайд этиш жоизки, давлат арбоблари, экспертлар, дин уламолари хорижда Ўзбекистонни маърифий исломнинг, динлараро сабр-тоқатлилик, миллатлараро ҳамжиҳатлик намунаси деб аташади. Масалан, яқинда Ўзбекистонга ташрифи чоғида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн турли конфессия ва маданий марказлар вакиллари билан учрашган эди.

Мартабали комиссар бу ташкилотларнинг миллатлараро муносабатлар ва уйғунликни рағбатлантиришда ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлашдаги аҳамиятини қайд этган эди.

Шу муносабат билан, БМТ Олий комиссари томонидан жорий йилда қабул қилинган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масаласи махсус бандларда ўз ифодасини топгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мир Араб мадрасаси - Sputnik Ўзбекистон
Усмонхон Алимов Бухорода "Олий мадраса" ташкил этилиши ҳақида хабар қилди
Дарҳақиқат, юқорида қайд этилган сифатлар олийҳиммат ўзбек халқининг қонига сингиб кетган, унинг буюк фарзандлари нафақат ислом тараққиётига, балки бутун инсоният цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган. Мусулмон дунёсида Имом Бухорий, Бурҳониддин Маргъиноний, Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрори Валий, Абу Мансур Мотуридий сингари буюк сиймоларнинг табаррук номлари эҳтиром билан тилга олинади.

Ислом оламида Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари тўпламининг ишончли манбаи деб эътироф этилган "Ал-жомиъ ас-саҳиҳ" тўплами "барча муҳаддислар устози" бўлмиш Имом Бухорийнинг кўп йиллик фидокорона изланишлари самарасидир.

Бутун дунё мусулмонлари бу табаррук зот туғилган Бухорои шарифга боришга ҳамда унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилишга интилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0