ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. МДҲ ҳудудида жойлашган энг оммабоп тоғ оромгоҳлари бешталигида Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон дам олиш масканлари ўрин олган.
ТурСтат рейтингидан Чимбулоқ (Қозоғистон), Шахдаг (Озарбайжон), Цахкадзор (Арманистон), Чимён (Ўзбекистон) ва Қоракўл (Қирғизистон) оромгоҳлари ўрин олган. Рейтинг учун маълумот тўплашда, меҳмонхоналардаги онлайн брон тизими статистик маълумотларидан фойдаланилган.
Нархи қиммат бўлмаган дам олиш масканлар асосан Қоракўлда ва Чимёнда яшаш ва овқатланиш ҳаражатлари ҳисобланган ҳолда, бир кунлик ҳордиқ нархи 70 долларни ташкил этади. Шунингдек, нархи энг қиммат бўлган тоғли дам олиш масканлар рўйхатида Чимбулоқ (бир кунлик ҳордиқ нархи 100 доллардан ортиқ), Шахдаг (ўртача нархи 90 доллар) ҳамда Цахкадзор (ўртача нархи 80 доллар) жой олган.
ТурСтат эътироф этишича, одатда, тоғ дам олиш масканларда сайёҳатчилар ўртача 7 кун дам олишади. Дам олиш дастурига тоғ сайллари (треккинг), тоғли йўлларда автомашина, велисопед ёки квадроцикл ҳайдаш ёки отда юриш, шунингдек, бассейн, сауна, SPA ҳамда тренажёр залларида вақт ўтказиш ўрин олган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.