Forbes: Чимён - МДҲ мамлакатларидаги энг яхши оромгоҳлардан бири

Oбуна бўлиш
Forbes журнали Чимённи МДҲ давлатларидаги энг яхши оромгоҳлар рўйхатига киритди. Рўйхатдан шунингдек, Қирғизистоннинг Қоракўл, Қозоғистоннинг Шимбулоқ, Россиянинг Белокуриха(Олтой ўлкаси) оромгоҳлари ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Forbes нашрининг русча версиясида Россия ва МДҲ мамлакатларидаги энг яхши оромгоҳлар рўйхати эълон қилинди. Унда Чимён — Ўзбекистоннинг энг яхши оромгоҳи сифатида эътироф этилган.Рўйхатдан шунингдек, Қирғизистондаги Қоракўл, Қозоғистоннинг Шимбулоқ, Озарбайжоннинг Шохдоғ ва Россиянинг Белокуриха (Олтой ўлкаси), Завьялиха(Челябинск вилояти) ва Красная сопка(Камчатка) тоғ-чанғи оромгоҳлари ўрин олган.

 

Газетада ёзилишича, оромгоҳнинг ижобий томонларидан бири, меҳмонлар Тошкент шаҳрини ҳам бемалол айланиб келишлари мумкин. Чунки Ўзбекистон пойтахти ва оромгоҳ орасидаги масофа бор-йўғи 80 километрни ташкил қилади.

Чимёнда тоғ-чанғи мавсуми ноябрдан май ойигача давом этади. Чимёнда туристлар, спортчилар ва дам олувчилар  декабрь—апрель  ойларида қишки спорт турлари билан шуғулланишади. Ёз мавсумида эса турли йўналишларда тоғ бўйлаб экскурсиялар ҳам уюштирилади.

Янгиликлар лентаси
0