Ўзбекистон "Газпром"га геологик қидирув бўйича 5та лойиҳа таклиф қилди

© REUTERS / MAXIM ZMEYEVГазпром
Газпром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Газпром" билан 2018 йилдан бошлаб 4 млрд куб метр табиий газ харид қилиш бўйича 5 йиллик шартнома имзоланди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида 5 та янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган, деб маълум қилди "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ходими.

Газпром. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев-Миллер учрашуви: "Газпром" 5 йил давомида Ўзбекистон газини харид қилади
Қайд этилишича, "Газпром" компаниясига Ўзбекистон ҳудудидаги 5 та инвестицион блокларни ўрганиш таклифи киритилган. Бу "Ўзбекнефтегаз" билан ҳамкорликда геологик қидирув ўтказиш бўйича келишув доирасида амалга оширилади", — деб таъкидлаган суҳбатдош Тошкентда очилган Global Oil&Gas Uzbekistan-2017 халқаро кўргазмаси давомида.

Суҳбатдош фикрига кўра, дастлабки ўрганиш натижаларига кўра жорий йилнинг иккинчи ярмида томонлар ҳамкорликда геологик-қидирув ишларини ўтказиш дастурини тайёрлашга киришадилар.

2017 йил апрел ойи бошида "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида инжиниринг-инновация ишларини ташкил этиш ва ҳамкорликда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим имзоланган. Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб 4 млрд куб метр табиий газ харид қилиш бўйича "Газпром" билан 5 йиллик шартнома имзоланган.

2002 йилда "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси билан "Газпром" ОАЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.

Газпром - Sputnik Ўзбекистон
"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" Сурхондарёда газни қайта ишлайдиган завод қуради
2004 йилдан бошлаб "Газпром" маҳсулот тақсимотига оид битимга асосан Шахпахта блокида газ қазиб чиқаришни қайтадан бошлашда иштирок этмоқда.

2006 йилда Устюрт минтақасининг инвестиция блоклари ер ости бойликларини геологик ўрганишнинг асосий принциплари тўғрисида битим имзоланган. Ушбу лойиҳа оператори деб Gazprom International белгиланган. Ушбу геология-қидирув ишларини босқичма-босқич олиб бориш учун "Газпром" компанияси 2006-2013 йиллар давомида қарийб 383,3 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

2009 йилда Шахпахта инвестицион блокида газ конденсатини ўзлаштириш бўйича Жел кони очилган эди. Ҳозирги кунда "Газпром" корхонаси томонидан маҳсулот тақсимотига оид янги битим тайёрлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0