15 май - Халқаро оила куни муносабати билан ёшларга ажойиб туҳфа

© flickr.com/ ChuWeiHunG IPhotoЖених и невеста на бракосочетании
Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида замонавий усулда барпо этилган ФХДЁ идораси фойдаланишга топширилди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бинонинг очилиш маросими 15 май — "Халқаро оила куни" билан уйғунликда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги нотинч оилалар орасида тушунтиришлар ўтказилди

Идора биноси барча замонавий технологиялар, керакли анжомлар билан жиҳозланган. Ёшларни оилага тайёрлаш, уларнинг бу соҳадаги билимларини янада бойитиш, никоҳланувчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан "Ёш оила қурувчилар мактаби" машғулотларини тизимли равишда олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хоналари, ҳужжатларни сақлаш учун махсус хоналар ташкил этилган.

Маросимда Адлия вазирлиги, шаҳар адлия бошқармаси, ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари мутасадди ходимлари, фахрийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0