Самарқанддаги нотинч оилалар орасида тушунтиришлар ўтказилди

© AP PhotoЎзбек милицияси патрул машинаси
Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилишни таклиф қилган эди. Шу сабабдан Самарқанд вилоятида аҳоли билан суҳбатлар ташкил этиляпти

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ургут тумани ИИБ 644-милиция таянч пункти ходимлари томонидан бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар қилган Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этган эди.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ургут тумани ИИБ ХООБ 644-милиция таняч пункти ходимлари томонидан бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда, деб ёзган нашр.

Ургут тумани ИИБ ХООБ профилактика инспектори Зикир Ҳусенов ахборотига кўра, Самарқанд шаҳри Чорраҳа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли билан суҳбатлар ташкил этилган. Мулоқотлар давомида маҳалладаги нотинч оилалар, муқаддам судланганлар ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларга тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, 85, 86 ва 123-умумтаълим мактабларида ва Ургут миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида вояга етмаган ёшлар орасида турли ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган.

Янгиликлар лентаси
0