Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали ўтказилади

CC BY-SA 2.0 / Fulvio Spada / Poi Kalon Ensemble, BukharaАнсамбль Пои-Калон. Город Бухара
Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивалда Ўзбекистоннинг турли гўшаларидан келган зиравор маҳсулотлари, ипак матоларидан тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилади ҳамда гиламдўзлик, зардўзлик, кулолчилик бўйича маҳорат дарслари олиб борилади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Бухорода XVI маротаба "Ипак ва зираворлар" фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фестивалда Ўзбекистоннинг турли гўшаларидан келган зиравор маҳсулотлари, ипак матоларидан тайёрланган миллий руҳдаги маҳсулотлар намойиш этилади ҳамда ўзбек халқининг миллий ҳунармандчилиги ҳисобланган гиламдўзлик, зардўзлик, кулолчилик бўйича маҳорат дарслари олиб борилади.

Самарқанд - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандга келган туристлар энг машҳур ўзбек фильмларини томоша қиладилар

Шу билан бирга, халқ сайли шаклида ташкил этилаётган маданий тадбирларда миллий халқ ўйинларидан — қўчқор уриштириш, хўрозлар жанги, дорбозлик ва полвонлар томошалари кўрсатилади.

"Палов сайли"да барча вилоятлардан келган маҳоратли ошпазлар ўртасида миллий таомлар тайёрланиб, мусобақалар ўтказилади ва фестивал меҳмонлари таомларни татиб кўриб, шахсан аҳо беришлари мумкин бўлади.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ёш дизайнерларнинг миллий матолардан тайёрланган либослар мода кўргазмаси ҳам тадбир дастуридан ўрин олган.

Шунингдек, фольклор ансамбллари чиқишлари, иқтидорли эстрада юлдузлари иштирокида гала концерт тадбирга янада байрамона руҳ бағишлаши кутилмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0