Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор ҳужжатлар имзоланади

© Государственное информационное агентство ТуркменистанаПрезиденты Узбекистана и Туркменистана - Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов
Президенты Узбекистана и Туркменистана - Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан шу йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Амударё орқали ўтган янги кўприк - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Амударё орқали ўтган кўприкни очишди

Ушбу ташрифда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.

Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифини амалга оширган ҳамда олий даражадаги Ўзбекистон — Туркманистон мулоқоти бўлиб ўтганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0