Ўзбекистон Жиноят кодексига янги модда киритилмоқда

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўта оғир ҳолатлар рўйхати белгиланиб, ўзини ўзи ўлдиришгача етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон Жиноят кодексига янги модда киритилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш тизими тубдан ислоҳ қилинади

Хабарда айтилишича, депутатлар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, Бюджет кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган.

Чунончи, ўта оғир ҳолатлар рўйхати белгиланиб, ўзини ўзи ўлдиришгача етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига ўзини ўзи ўлдиришга, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарликни белгиловчи 1031-модда киритилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0