TOШКЕНТ, 17 май — Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш террорчилик ва наркотиклар тарқалиши масалаларини муҳокама қилиш учун июнь ойининг бошида Ўрта Осиё республикаларига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда БМТ превентив дипломатия ҳудудий маркази раҳбари Петко Драганов.
"Июнь ойининг биринчи ярмида БМТнинг янги бош котиби Антониу Гутерриш Ўрта Осиё мамалкатларига ташриф буюради", — деди Драганов журналистларга.
Драганов хабарига кўра, ушбу ташриф БМТ превентив дипломатия ҳудудий маркази ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ташрифнинг мақсади — Ўрта Осиё муаммоларига дунё ҳамжамияти диққатини кўпроқ қаратишдир.
Шунингдек, Драганов сўзларига кўра, ушбу ташриф — БМТнинг ҳудуддаги муаммоларга бўлган улкат эътибори ва ушбу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга бўлган тайёрлигининг белгисидир.
БМТ превентив дипломатия ҳудудий маркази — Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон ташаббусига кўра ташкил қилинган. Марказнинг асосий мақсади — террорчилик ва наркотиклар ишлаб чиқаришга қарши курашда мавжуд бўлган келишмовчиликларни ҳал қилиш, Ўрта Осиё мамлакатлари табиий бойликларидан адолатли фойдаланиш, Орол денгизи ҳудудидаги экологик талофотга қарши биргаликда курашишдир.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.