Орол муаммоси БМТ билан ҳамкорликининг асоси бўлиб қолади

© Sputnik / Юрий Куйдин / Медиабанкка ўтишОрол денгизида кемалар қолдиқлари
Орол денгизида кемалар қолдиқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Антониу Гетерреш айтишига қараганда, Орол денгизи муаммоси БМТ ва Ўзбекистонга ҳамкорлигининг асосий йўналиши бўлиб қолади.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Орол денгизи қуриши оқибатида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш, БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асоси бўлиб қолади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев БМТ янги Бош котибини табриклади

Орол денгизи қуриш оқибатларини юмшатиш — иккала томон учун ҳам ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлиб қолади. БМТ келажакда ҳам ушбу муаммо оқибатларини бартараф қилишда ёрдам беришда давом этади", — деди БМТ янги бош котиби, Антониу Гутерреш  ўзининг Шавкат Мирзиёевга йўллаган хабарида.

Гутерреш, шунингдек, Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани билан табриклаб, Ўзбекистонга қилган таклифи учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

"Сиз билан учрашувни ва ҳозирги замоннинг долзарб ҳудудий ва регионал чақириқларига барқарор ечимлар топиш мақсадида, бирга ишлаш имкониятини орзиқиб кутмоқдаман", — дейилган Гутеррешнинг жавоб хатида.

1960 йилларда дунёнинг тўртинчи энг йирик кўли бўлган Орол денгизининг сатҳи охирги 40 йил давомида икки баравар кичрайиб кетди. Сув даражаси 18 метрга пасайди. Мавжуд бўлган сув миқдори эса — беш баравар камайди. Бунинг оқибатида атрофдаги ерлар шўрланиб, ҳудуднинг фауна, флора ва инсон соғлиғига кескин таъсир кўрсатган экологик офат юз берди.

Янгиликлар лентаси
0