Мирзиёев профилактика инспектори хонадонида бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти шу тариқа фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, маслаҳатчилар ва профилактика инспектори ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Гулистон шаҳрида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Мирзиёев кўпқаватли уйларни тартибга келтиришни буюрди
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари қатори Гулистон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

2015-2016-йилларда Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон ва Бирлашган кўчаларида 180 хонадонга эга 15 кўп қаватли уй қурилди.

Уйларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига мўлжалланган.

Мирзиёев шу уйлар жойлашган "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. Маҳалла раиси ва фаоллари билан мулоқотда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, одамларнинг турмуш даражаси ва ишончини ошириш, маҳалла идораларининг имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётан ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев маҳалла ва унинг вазифаси ҳақида гапирди
Мазкур маҳалла профилактика инспектори Санжар Муродов яқинда Гулистон давлат университети талабаси Ҳурриятхон билан оила қурган. Президент жорий қилган тизимга мувофиқ янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бири Муродов оиласига берилган.

Давлат раҳбари Санжар Муродов хонадонида бўлди. Фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, маслаҳатчилар ва профилактика инспектори ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шу ерда Гулистон шаҳрининг бош режаси асосида амалга ошириладиган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Мирзиёев бу иншоотларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Лойиҳаларни такомиллаштириш, қурилиш ишларини ўз вақтида, сифатли бажариш бўйича зарур тавсиялар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0